Ассалому алайкум. Мен эримнинг иккинчи аёллариман. Турмуш қурганимизга анча бўлган. Алҳамдулиллаҳ 5 маҳал ибодатдаги исонлар, эрим ичмайдилар чекмайдилар, жуда оғир босиқ инсонлар. Биринчи оилалари билан ҳовлида яшашади яна бир иморат кўтаряпдилар. Аммо мен ҳали ҳам ота онам билан яшайман. Шу ишлари тўғрими? 2та аёлни бирдек кўриш керак эмасми? Аввал мени 2 хоналик домга бўлса ҳам олиб чиқмасдан биринчи оилалари учун 2-иморатни кўтаришлари тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Сизни ҳам ўшандай масканга ижара асосида бўлса ҳам жойлаштиришини талаб қилишингиз мумкин. Уни сизга мулк қилиб беришини талаб қилишга ҳақли эмассиз. Валлоҳу аълам!