Ассалому алайкум! Номаҳрамлардан кўзимни тияр эканман, кўзим доим пастда бўлади (одам жуда кўп бўладиган жойларда). Гувоҳи бўляпманки, деярли барча авратини ёпган аёллар оёқларини очиқ қолдиришмоқда ва бу мени кўзимни тийишга халақит беряпти. Ўзи оёқ ҳам авратга кирадими агар шундай бўлса, илтимос, ҳозирги аёлларга насиҳат қилинг.
– Ва алайкум ассалом! Тўпиқдан пасти аврат эмас. Шаҳватдан омонда бўлса қарашнинг зарари йўқ. Агар қадамнинг устига қараса қаровчининг шаҳвати қўзғаладиган бўлса у учун жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!