Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу гап тўғрими

17:47 / 03.07.2022 | Azizbek | 829

Ассалому алайкум! Эшонлар кушни кишлогимизда бор. Халк орасида яъни кишлогимиз орасида хам шундай гап борки эшонлар жуда улуг одамлар уларни норизо килиб булмайди. Кези келганда "садоси булай эшон буваларни" деган гапларни айтиш керак уларни доим хурматлаш керак дейишди буви хола айамлар бн шу масалада тортишдим йук уларга сигинилмайди хамма оддий одам десам йук улар улуг одам эшонларга ёмон фикр айтсенг тавба килиш керак деб уктиришди тортишиб колишдик. Хулласи калом эшонлар ким? Ва уларни шу даражада кукка кутариш жоизми? Айтишадики эшонни хафа кисенг улим даражасигача борасан ёкида улар бирон бир молиннга хавас бн караса уларга хеч нарса демасдан хадя килиш лозим ва шу қабилдаги гапларни айтишди. Хурматли устозлан бу гаплар нечоглик рост. Қўшни қишлоғимизда Буърота деган зиёратгох бор одамлар хар чоршанба ис чикариб у нарса пишириб боришади ва кабрни айланиб кабрдан йузга суришади ният бн. Ёкида шу жойда пахтага ботирилган ёгни олиб ёкиб юборишади булар тўғрими? Ва айнан шу зиёратгохда бир ёши катта кампир бор ва у кампир шу ерга зиёратга келганларни исларини олиб 4-5 сум кунгилдан чикариб берса пулини олиб дуо килади. Менга дуосини ёкмаган жихати Эй йигитлар сизларни хазрат довуд пирлари ва 40 чилтанлар кулласин дейди. Мен буларни ширк деб уйлайман чунки кулловчи Зот бу Ягона Аллоҳ дейман. Бу фикрларим тўғрими ёкида адашдимми? Бояги кампирни дуоси ширк эмасми. Мен факат Аллоҳ куллайди деб биламан. Шу гапларни хозир онам бувимларга айткандим эшонларни гапирма ва у кампирни дуоси тўғри дейишди. Ва шу уринда яъна бир савол йулга чикиш олди хазрат довуд пирлари кулласин дейишлик канчалик тўғри? Мен Аллоҳ кулласин деб куяман ичимда жимгина. Шу фикрда маслахат берингизлар уларга хам жавобни эшиттирай зора кор килса. Лекин канча тушунтирсам хам фойдаси булмади афсус. Рахмат устозлар. Менимча халк орасида хужа, эшон деган тоифа инсонларни улуглаш холатлари купчилик жойларда бор экан изох берингизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Афсуски юртимизнинг воҳа томонларида сиз айтгандек ҳолат бор. Албатта бу халқнинг ўз динини яхши билмаслигидандир. Аллоҳ таоло "Ҳужурот" сурасида “Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлийингиз энг тақводорингиздир” деб марҳамат қилган. Уларни “хазрат довуд пирлари ва 40 чилтанлар кулласин” деган гаплари динимизда айтилиши ширк бўлган гаплардан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat