Ассалому алайкум! Чет давлатдаги дўстим (ишонч асосида) мени номимга янги қурилаётган уйни сотиб олди. Яъни уй битганидан сўнг, уйнинг кадастр хужжатлари мени номимга чиқади. Биз кейинчалик уйни дўстимнинг пулига ремонт қилиб ижарага бермоқчимиз. Масаланинг асосий жихатидан бири шуки, дўстим доим ўз ватанида бўлади, ижара бўйича муносабатларни эса мен олиб бораман ва ижара пулини унга юбориб тураман. Савол шундаки, мен (ижара бўйича) қилаётган хизматларим учун, олдиндан келишган холда ижара пулини икки бўлиб, бир қисмини ўзимга олиб қолсам бўладими? Агар жоиз бўлса, ижара пули қандай пропорцияда иккига бўлинади?
– Ва алайкум ассалом! Сиз дўстингизнинг уйининг ижара пулида унга шерик бўлишингиз учун бирор асос йўқ. Уйга қараб турганингиз, ижарачиларни излаб топганингиз, пулини вақтида олиб, дўстингизга юбориб турганингиз учун бирор аниқ суммани иш ҳақи тарзида келишиб олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!