Ассалому алайкум! Темир маҳсулот ясайдиган ишлаб чиқарувчи маҳсулотнинг нархига 2 миллиметрли метал хом ашёсининг нархи ва вазнини қўйди ва ҳаридордан шу ҳисобланган пулни олди. Лекин 2 миллиметрли метал нархи ва вазнини қўйгани ҳақида ҳаридор билан келишиб олмади. Ҳаридор ҳам айнан шу қалинликдаги металдан ясашни айтмаган ва талаб қилмаган. Аммо ишлаб чиқарувчи ясалаётганда 1 миллиметрли металдан ясаб берди. Маҳсулот учун олган пули ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! Агар харидорга 2 ммлик ўрнига 1 ммлик металдан ясаганини айтмаса, бу муомаласи ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!