Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хомиладор аёлга никох ўқиб уйланиш

11:25 / 13.06.2023 | Shohruh | 1084

Ассалому алайкум! Бир йигит ва қиз унаштирилгандан сўнг 3 ой ўтиб никох ўқилишидан олдин зино қилиб қўйди ва қиз хомиладор. Уларнинг тўйи тезлаштирилди. Шу инсонлар орасида никох ўқиш жоизми ёки бола туғилгандан кейин никох ўқилиши керакми? Биз томонларда имом никох ўқимайди. Бунинг қанақа илмий асоси бор? Имомлардан сўраганимизда бола қиз бўлса отасига, ўғил бўлса онасига никохланиб қолади дейишганди. Қисқа қилиб айтганда хомиладор аёлга никох ўқиш мумкинми ёки йўқми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Никоҳ ўқиши лозим эди. Илмсизлик қилиб сизларга нотўғри гап айтибди. Зинодан ҳомила орттирган қизни никоҳлаш жоиз. У билан зино қилган эркакка никоҳланса никоҳ ўқилгач эр-хотин бўлиб яшайверишлари мумкин. Бошқага никоҳланса то туққунича яқинлик қилиши мумкин эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat