Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иқтидо қилиш

23:20 / 22.12.2022 | Abdul | 482

Ассалому алайкум! Мен ўқиётган намозимни бенуқсон қилишга харакат қилиб кўп видеолар кўрдим билмаганлармни ўқидим базида сўраб билдим яқинда янги иш жойига кирдим у ердагилар билан намозни доимо жамоат бўлиб ўқиймиз аммо имомлик қилаётган инсонни кузатганмда кўп макрух амалларни сездм кўнглим хижл бўлиб ташвишдаман қандай йўл тутишни билмаяпман, уларга иқтидо қилиб ўқийверайми ёки алоҳида?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша кишига қилаётган хатоларини тушунтиринг. Намозларни тўғри ўқисин. Ундан бошқа имомликка ҳақлироқ киши бор бўлса ўшани имом қилинглар.
Албатта, жамоат намози имомсиз бўлмайди. Шунинг учун намозда имом бўладиган шахс ҳақида кўпгина шаръий ҳукмлар келган.

Имомликнинг тўғри бўлиши шартлари:

1. Ислом.
Мусулмон бўлмаган одам имом бўлиши мумкин эмас. Биров ўзи танимайдиган, мусулмон ёки мусулмон эмаслигини билмайдиган одамнинг орқасидан намоз ўқиса, намози қабул. Намоздан кейин имом бўлган одамнинг мусулмонлиги билинса, ҳеч гап йўқ, аммо мусулмон эмаслиги аён бўлиб қолса, намозни қайтадан ўқийди.
2. Ақл.
Ақли йўқ одамнинг ортидан намоз ўқиб бўлмайди.
3. Балоғатга етган бўлиш.
Балоғатга етмаган бола имом бўла олмайди.
4. Эркаклик.
Аёл ва хунаса ҳақиқий эркакка имом бўлиши мумкин эмас.
5. Таҳоратли бўлиш.
Бетаҳорат одам имом бўла олмайди.
6. Қироат ва арконларни яхши қила олиши.
Қироатни яхши қила олмайдиган кишининг ортидан намоз ўқиш жоиз эмас. Қори одам оми одамнинг ортидан намоз ўқиши мумкин эмас. Агар шундай бўлиб қолса, қори намозини қайтадан ўқийди.
Шунингдек, рукуъ, сажда, қаъда каби намознинг рукнларини қила олмайдиган одамнинг ортидан соғ одам намоз ўқиши мумкин эмас.
7. Намозда бировга иқтидо қилиб турмаган бўлиши шарт.
8. Узрлардан саломат бўлиши.
«Узрлар» деганда, доимо бурнидан қон оқиб туриши, пешоби томчилаб туриши, ел чиқиб туриши каби нарсалар англанади.
9. Тили бурро бўлиб, барча ҳарфларни тўғри талаффуз қила олиши шарт.
Тили чучук ёки дудуқ кишилар имом бўла олмайдилар.
Энди имомликка ўтишга ҳақлироқ бўлганлар тартиб билан баён қилинади:
Имомликка ҳақлироғи:
1. Суннатни билувчироғи.
2. Сўнгра қорироғи.
3. Кейин парҳезкорроғи.
4. Сўнг ёши каттароғи.

عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «يَؤُمُّ الْقَوْمَ أَقْرَؤُهُمْ لِكِتَابِ اللهِ، فَإِنْ كَانُوا فِي الْقِرَاءَةِ سَوَاءً فَأَعْلَمُهُمْ بِالسُّنَّةِ، فَإِنْ كَانُوا فِي السُّنَّةِ سَوَاءً فَأَقْدَمُهُمْ هِجْرَةً، فَإِنْ كَانُوا فِي الْهِجْرَةِ سَوَاءً فَأَكْبَرُهُمْ سِنًّا، وَلَا يُؤَمُّ الرَّجُلُ فِي سُلْطَانِهِ، وَلَا يُجْلَسُ عَلَى تَكْرِمَتِهِ فِي بَيْتِهِ إِلَّا بِإِذْنِهِ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ

Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қавмга уларнинг ичидан Аллоҳнинг Китобига қорироқлари имом бўлади. Агар қироатда баробар бўлсалар, суннатни яхши биладиганлари. Агар суннатда ҳам баробар бўлсалар, ҳижрати қадимги бўлганлари. Агар ҳижратда ҳам баробар бўлсалар, ёши катталари бўлади. Бир одам ҳеч қачон бошқа бировга унинг салтанатида имомлик қилмасин ва унинг уйидаги ўзи учун тайёрланган жойга ўтирмасин. Магар унинг изни ила бўлса, майли», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Ушбу ҳадиси шарифда имом бўлишга ким лойиқлиги кетма-кет, бир неча сифатлар ила баён қилиб берилмоқда. Шу билан бирга, уламоларимиз таъкидлаганидек, мазкур сифатларда ўша вақт воқеълиги эътиборга олинмоқда.
Энди ўша сифатларни бирин-кетин кўриб чиқайлик.
Аввало ҳар бир қавмга уларнинг ичидан:
«Аллоҳнинг Китобига қорироқлари имом бўлади».
Бу, имом танлаш вақтида аввало Қуръонни билиш, қироат қилиш сифатига қаралади, деганидир.
«Агар қироатда баробар бўлсалар, суннатни яхши биладиганлари» бўлади.
Баъзи уламолар: «Имомликка даъвогарлар ичидан муносибини танлаш учун худди шу тартиб йўлга қўйилиб, биринчи қори, иккинчи олим бўлади», деганлар. Уларнинг далили ушбу ҳадиснинг зоҳиридир. Лекин жумҳур уламолар, жумладан, ҳанафий мазҳаби уламолари ҳам: «Суннатни яхши биладиган олим қоридан муқаддам бўлади, чунки олим одам намоз учун керакли Қуръон қироатини яхши билиши турган гап, аммо қори одам намозда юзага келиб қоладиган масалаларни дарҳол ҳал қилиб кетавериши қийин», деганлар.
Ушбу ҳадисда қорининг аввал баён қилиниши саҳобаи киромларнинг қорилари олим ҳам бўлганлиги эътиборидандир.
Демак, намоз ҳақида энг илми кўп одам зоҳирий фаҳш ишлардан четда бўлиши ва Қуръондан керагини яхшилаб ёдлаган бўлиши шарти билан имомликка энг ҳақли одам бўлади.
«Агар суннатда ҳам баробар бўлсалар, ҳижрати қадимги бўлганлари».
Яъни имом бўлишга аввалроқ ҳижрат қилганлари лойиқроқдир.
«Агар ҳижратда ҳам баробар бўлсалар, ёши катталари бўлади».
Энди яна «Мухтасари Виқоя»да келган матнни шарҳлашда давом этамиз:

عَنْ مَرْثَدِ بْنِ أَبِي مَرْثَدِ الْغَنَوِيِّ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «إِنْ سَرَّكُمْ أَنْ تُقْبَلَ صَلَاتُكُمْ فَلْيَؤُمَّكُمْ عُلَمَاؤُكُمْ، فَإِنَّهُمْ وَفْدُكُمْ فِيمَا بَيْنَكُمْ وَبَيْنَ رَبِّكُمْ». رَوَاهُ الْحَاكِمُ

Абу Марсад Fанавийдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар намозингизнинг қабул қилиниши сизларни масрур қиладиган бўлса, сизга уламоларингиз имомлик қилсин. Чунки улар сиз билан Роббингиз орасида ҳайъатингиздир», деганлар».
Ҳоким ривоят қилган.
Кейин парҳезкўрроғи бўлади.
Яъни тақвосидан ташқари, шубҳали нарсалардан ҳам ўзини олиб қочадиган одам.
Сўнг ёши каттароғи.
Аввал ўтган сифатларда савияси тенг бўлиб қолса, улардан ёши каттаси имомликка тақдим қилинади.
Ундан кейинги ҳақлилар қуйидагича:
Хулқи яхшиси, таҳажжудни кўп ўқийдигани, насаби шарафлиси ва кийими тозаси.
Султон, амир, қози, масжид имоми ва уй эгаси каби тоифалардаги тартиб ушбу шахслар тўплангандаги тартибдир.
Агар қул, аъробий, фосиқ, аъмо, бидъатчи ёки валади зино имомлик қилса, макруҳдир.
1. Қул аввалги вақтларда бўлган. У бировнинг мулки бўлгани учун яхши таълим олиш имкони бўлмаган. Бинобарин, имомлик учун етарли илмни ҳам ола билмаган бўлиши эътиборга олинган.
2. Аъробий саҳрода ўсган, таълим-тарбия кўрмаган одам бўлади. У ҳам жоҳиллиги туфайли намоз аҳкомларини яхши билмаслиги турган гап.
3. Фосиқ ўзи илмли бўлса ҳам, шариат аҳкомларини бузишни ўзига одат қилиб олган одам бўлади. У дин ишларига аҳамият бермайди. Имомлик эса улуғ мартабадир. Фосиқ унга лойиқ эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat