Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ғишт заводда ишлайдиган ака-укалар қиш кунларида(ишсизлик) мингта ғишт учун 200.000 сўмдан пул беришимни, ишлари бошлангандан кейин куз ойларида ойлик ҳақидан беришини айтиб, 18 минта ғишга пул олганди. Ҳозир ғишт нархи ошяпти. Саволим цемент, тахта ва бошқа хом ашёлар учун олдиндан пул ўтказсам бўладими? Сизлардан Аллоҳ рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Қуйидаги линкда берилган маълумотларни ўқишни тавсия қиламиз. http://fiqh.uz/index.php/ibodat/moliya/savdo/610-salam-yoki-salaf-savdosining-tarifi http://fiqh.uz/index.php/ibodat/moliya/savdo/614-salam-savdosi-davomi