Ассалому алайкум! “Қиёмат кунида банда тўрт нарсадан сўралмагунча унинг қадами жойидан жилмайди: умрини нимага сарфлагани, йигитлик даврини қандай ўткизгани, молини қаердан топиб, қаерга сарфлагани ва олган илмига қандай амал қилгани” (Имом Темизий ривоятлари). Шу хадисни ўқиб молни сарфлаш бўйича менда айрим саволлар пайдо бўлди излаш хизматидан ўзимга жавоб тополмадим. 1-савол Биз хар 2,3 кунда метан заправкага кириб машинамизга газ солиб турамиз шахобчадаги газ қуйиб берувчи йигитлар биздан хақ талаб қилиб олади маълумки уларга заправка ойлик беради уларнинг кўпчилигининг топадиган пули меникидан анча юқори агар мен уларга газ қуйиб бергани учун пул тўласам мени пулимнинг сарфини хисоби қандай бўлади қиёмат кунида эхсонми? исрофми? 2-савол Биз айрим ташкилотларга борсак ишни битириш учун тўлови борлигини айтишади лекин тўлов учун хеч қандай хисоб рақам хам касса хам йўқ ўзлари олади пулини тўламасангиз ишингиз битмайди шунда биз тўлаган пулимизни хисоби қандай бўлади қиёмат кунида. Шу ва шунга ўхшаш холатларга кўп дуч келаябмиз насихат қилсангиз шундай холатларда пул берувчи ва олувчилар қандай йўл тутишимиз керак?
– Ва алайкум ассалом! Бирор шахснинг қўлида келишилган вақт мобайнида келишилган ойлик эвазига ишлайдиган шахс иш вақти мобайнида фақатгина ўша бошлиғи учун ишлайди, унинг рухсатисиз шахсий иши билан машғул бўлиб қўшимча даромад топиши жоиз эмас. Агар ўзи бажариши шарт бўлган ишни мижозлардан қўшимча ҳақ талаб қилиб, кейин бажарса, бу пора бўлади. Валлоҳу аълам!