Яна савол берганим учун қаттиқ узр сўрайман. Ҳалиги рус аёл ҳозирда эри билан яшамайди. У аёл эрига “талоғимни бер” деса, эри унамас экан. Никоҳи гувоҳларсиз ўқилган, яъни фосидлигини билдик.
1. Эри талоқ бермаса ҳам бошқа эрга тегса бўладими?
2. Ёки фосид бўлса ҳам талоқ шартми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Фосид никоҳ бузилади. Бир илмли киши ва гувоҳлар олдида мажлис ўтказилади. Илмли киши никоҳ фосид эканини эълон қилади. Аёл идда ўтиради. Кейин бошқа эрга никоҳланса бўлади.
Эри талоқ бермаса, бошқа эрга тегса бўлмайди.
Фосид никоҳ бўлса бузилади.