Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Умеренный Ислам

18:26 / 29.11.2017 | Abdurohman | 4406

Ассалому алайкум! Саволим умеренный Ислам ҳақида. Қисқаси бу сўзни русча ҳолида ёздим, чунки рус хабарларидан бир маълумот ўқиб қолдим. Саудия Арабистони валиахд шахзодаси мамлакатни “умеренный Ислам”га қайтармоқчи эканлиги ҳақида баёнотнома берибди. Шунда Туркия раҳбари Эрдуғон жаноблари бу сўзларни қоралаб, “Ислом умеренный ёки умеренный мас бўлмайди. Ислом битта бўлади” дегандай қилиб жавоб қайтарибдилар ва бу сўз яъни “умеренный Ислам” ғарбда ўйлаб топилган деб айтибдилар. Ахир васатия сўзини биз ҳам ишлатамизку. Кун.уз мухбирлари бу “умеренный” сўзини “ўртахол Ислом” деб таржима қилишди. Ахир бу васатия сўзига тўғри келяптику!? Бу ерда турк раҳбарини эътирози ўринлими? Аслида сизлар ҳозир дунёда кенг тарқалган “умеренный Ислам” сўзи ҳақида қандай фикрдасизлар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ислом дини бир бутун диндир. Унда ортиқчалик ҳам, камчилик ҳам йўқ. Уни талқин қилишда сиёсат арбоблари ўзларича талқин қилишди. Фойдалари учун Саудия мамлакатида динда муташаддид бўлган, қаттиқлик ва сал нарсага кофирга чиқаришлик услубини танлаган олимларни йўлини тутиб маълум бир ғаразлик мақсадларда фойдаланишди. Дунёга Ислом деганда ўша муташаддидларнинг йўлини Ислом деб таништиришди. Сиёсий ҳолат ўзгариб, бу тутган йўл ўз вазифа(миссия)сини тугатгач талқинни яна бир турини танлашди. Сизу биздан кўра сиёсат арбоблари бу талқин остида нималар яширинганини янада яхшироқ билади. Биз бу талқин остида яширинган фалокатлардан паноҳ сўраймиз. Ислом уммати кўр-кўрона ғаразли мақсадлар қурбонига айланишларидан ёки билмасдан туриб унга кўмакчи бўлиб қолишларидан паноҳ сўраймиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat