Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоатни тарк этиш ҳақидаги ҳадис саҳиҳми?

05:22 / 11.05.2019 | Farrukh | 2484
Ассалому алайкум! Ҳадисда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким жамоатни тарк этса ўрнимга имомликка киши қўйиб, бориб уйига ўт қўярдим” деган эканлар. Саҳиҳми ёки заиф?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَقَدْ هَمَمْتُ أَنْ آمُرَ بِحَطَبٍ فَيُحْطَبَ، ثُمَّ آمُرَ بِالصَّلَاةِ فَيُؤَذَّنَ لَهَا، ثُمَّ آمُرَ رَجُلًا فَيَؤُمَّ النَّاسَ، ثُمَّ أُخَالِفَ إِلَى رِجَالٍ فَأُحَرِّقَ عَلَيْهِمْ بُيُوتَهُمْ، وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَوْ يَعْلَمُ أَحَدُهُمْ أَنَّهُ يَجِدُ عَرْقًا سَمِينًا أَوْ مِرْمَاتَيْنِ حَسَنَتَيْنِ لَشَهِدَ الْعِشَاءَ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ўтин териб келишга буюрсам-у, териб келишса, сўнг намозга буюрсам-у, унга азон айтилса, сўнг бир кишига буюрсам-у, у одамларга имом бўлса, кейин (намозга келмаган) одамларнинг уйларига бориб, устиларидан ўт қўйиб юборсам, дейман. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, улардан бирортаси сергўшт суяк ёки қўйнинг бўлиқ пойчасини топишини билганида эди, хуфтонга албатта етиб келган бўларди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat