Ассалому алайкум! Садақани қилган ошкора бўлса яхши, пинхона бўлса янада яхши деб укигандим. Ман ўзим ишлайман, ойлигимдан эримга, яқинларимга айтмасдан фақат ўша хайрия фондидагилар биладиган қилиб садақа қилсам мумкин эмасми, яъни эрдан рухсатсиз ойлигимдан садақа қилишим нотўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Ўз ойлигингиз ўзингизники. Ундан садақа қилишингиз учун эрингиздан рухсат олишингиз шарт қилинмаган. Истаганингизга эҳсон қилишга ҳақлисиз. Яқин атрофингиздаги муҳтож инсонларни топиб, уларга ўз қўлингиз билан топширганингиз афзал. Яқин қариндошларингиздан бошланг. Эрингиз муҳтож бўлса эрингизга беринг. Ота-онангиз муҳтож бўлсалар уларга беринг. Икки ҳисса ажр оласиз. Валлоҳу аълам!