Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ ва зино

20:10 / 19.11.2017 | Ulug'bek | 10239

Ассалому алайкум! Саволим қўпол бўлса айбга буюрмайсизлар. Агар эркак кишининг ёши (жинсий майлидан келиб чиқиб) уйланадиганга етса, лекин ота она бу ҳақида ўйламаса ва охири зино қилса, бунда ота-она хам жавобгарми? Бундай холлар кўпайиб кетяпти. Оталар ўғилларини тушинишмаса, оналар тушинармиди? Рўза тутиш билан хам чалғиш қийин бўляпти. Кўчага чиқсанг минглаб аёллар, бироз ҳаракат билан биттаси топиляпти.
2. Ажралган аёлларга, айникса, аввалдан таниганларга фохиша бўлиб кетишини олдини олиш хам ўзи зинодан сақланиш учун 1 ёки 2-хотин сифатида уйланса бўладими? Чунки кўпчилик ажримдан кейин зино қилиб ёки фохишалик йўли билан нафсини қондиряпти. Бунда нечта гувох етарли? Яъни ота-она ва ҳамма билиши шартми? Бу саволларга сабаб эридан ажраган аёллар билан зино қилиб юрганлар кўп. Бунинг ўрнига мумкин бўлса, шуларга(таниганларимга) никохлаб олишни маслахат берган бўлардим. Илтимос саволни каналда чиқарсангизлар, балким зино ва фахш камайишига сабаб бўлар! Аллоҳ рози бўлсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Фарзанднинг зино қилишига сабаб бўлган ота-онаси ҳам гуноҳкор бўлади. Шунинг учун балоғат ёшига етган фарзандларни никоҳланишга ёрдам бериш ва ташкил этиш ота-оналарнинг шаръий эмас виждоний бурчларидир. 2). Инсон зинодан сақланиши ва зинога олиб бориши мумкин бўлган ишлардан узоқ бўлиши динимизнинг таълимотидир. Агар эркак ёки аёл зинодан қўрқса, тезда никоҳланиши лозим ва шариат асосида амал қилиши керак бўлади. Шунинг учун динимиз жамъият тинчлиги ва поклиги учун ҳамда наслларни муҳофаза қилиш мақсадида никоҳга тарғиб қилган. Сиз айтиб ўтган нохушликларни олдини олишнинг ягона ва ҳалол йўли бу шарҳий асосдаги никоҳдир. Вазият ва шароитдан келиб чиқиб никоҳланиб олиш шарт ва лозимдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat