Аъмаш Абу Ҳурайрадан ривоят қилади. Аллоҳ ундан рози бо‘лсин: Пайг‘амбаримиз (с.а.в.) айтдилар: “Менинг умматимдан жаннатга биринчи кирадиган тоифа Бадр кечасидаги ой суратида киради. Кейингилари эса осмондаги энг ёрқин юлдуз суратида киради. Ундан кейин кираёт-ганлар даражаларига қараб кираверади. Улар бавл қилмайдилар ва ҳожат чиқаришга ҳожатлари бо‘лмайди, тупурмайдилар, бурунларини ҳам қоқмайдилар.Тирноқлари тиллодандир, ичадиган идишлари марвариддир, терлари мушкдир. Ахлоқлари бир киши ахлоқида қурилган (яъни, ҳаммаси бир хил), узунликлари Одам алайҳиссалом бо‘йлари каби олтмиш газдир” дейилган.яна бир ривоятда айтилишича/ Жобир ибн Абдуллоҳ, Аллоҳ ундан рози бо‘лсин, айтди: “Бизларнинг олдимизга Расулуллоҳ (с.а.в.) чиқдилар ва айтдилар: “Менинг олдимдан ҳозиргина до‘стим Жаброил алайҳиссалом чиқди, айтди: “Эй Муҳаммад, сизни ҳақ пайг‘амбар қилиб жо‘натган Зотга қасамки,Аллоҳнинг бандаларидан бири беш юз йил тог‘нинг устида Аллоҳга ибодат қилди. Тог‘нинг узунлиги ва кенглиги о‘ттиз газ эди. Денгиз уни ҳар томонлама то‘рт минг фарсах масофадан о‘раб турарди. Аллоҳ таоло унинг учун ширин сувли булоқ оқизган эди. Ва яна анор дарахти бор эди. Ҳар куни ундан бир дона анор чиқар эди. Кечаси о‘тса, таҳоратолганидан кейин, о‘ша анорни олиб ер, кейин намозга қойим бо‘лар эди. У Аллоҳдан сажда қилиб турган вақтида жонини олишни ва ер ва бошқа қурт-қумурсқалар емаслигини со‘рар эди” Аллоҳ таоло унинг айтганидек қилди. Жаброил алайҳиссалом айтди: “Бизлар қачон унинголдидан о‘тсак, тушсак ва чиқсак, унинг саждада эканини ко‘рар эдик. дейилган. Мана шу ерда Одам алайҳиссаломнинг бўйлари олтмиш газ ва тоғнинг узунлиги ва кенглиги ўттиз газ дейиляпти. Буни қандай тшунса бўлади? Газ дегани бизани тилимиза билан айтганда қанча бўлади