Ассалому алайкум! Шерикчиликда томонлардан бири ўртадаги пулдан йўқотиб қўйса хукми қанақа бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Пулни сақлашда бепарволикка ёки ҳаддан ошишга йўл қўйган бўлса тўлаб беради. Ундай бўлмаса тўлаб бермайди. Валлоҳу аълам!