Ассалому алайкум! Намоз ўқивотганимда таҳорат овотганимда ҳаёлимга беҳаё сўзлар келиши ўзими ичимда айтилиши Аузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм деб кўп айтишим керакми. Астағфируллоҳ деб этаман намоз ўқивотганимда беҳаё сўз онага нисбатан келиши мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Киши ибодат ёки бошқа бирор дунёвий иш бажараётганда бор диққат-эътиборини ўша ишига қаратиши керак. Таҳорат олаётган бўлсангиз фикрингиз фақат аъзоларингизни пухта, мукаммал ювиш ва сув исроф қилмасликда бўлсин. Намоз ўқиётганда эса ўзингизни охират кунида Аллоҳ таоло ҳузурида амалларингиз ҳисобини топшираётган ҳолда тасаввур қилишингиз ва шунга мос қалбий ҳолатда бўлишингиз керак. Баданингиз бир жойдаю ҳаёлингиз бошқа жойда бўлса саволингиздаги каби муаммоларга дуч келаверасиз. Валлоҳу аълам!