- «Буруж» буржнинг кўплиги, яъни «буржлар» дегани бўлиб, луғатда «кўтарилиш», «зоҳир бўлиш» маъноларини англатади, истеъмолда эса, бир туркум юлдузларга ҳам айтилади.«Буруж» сураси буржлар эгаси бўлмиш осмон ила, ваъда қилинган кун – қиёмат ила ва гувоҳлик берувчилар ҳамда гувоҳлик берилганлар ила қасам ичиш билан бошланади.1. Буржлар эгаси бўлган осмон билан қасам.«Бурж» деганда юлдузларнинг маълум бир туркумига айтилишини аввал ҳам айтиб ўтилди. Мисол учун: Саратон буржи, Асад буржи ёки Мезон ва ҳоказо.Ушбу оятда осмон билан қасам ичиб қўявермай, унинг буржлар эгаси эканлигини зикр қилиш ҳам маънони кучайтиради. Аллоҳ таоло фақатгина осмонни яратган эмас, балки, унда юлдузларни ҳам яратиб, уларга буржлар ҳам қилган Зотлиги эслатилади. Бу эса, ўз навбатида, ўқувчи ва тингловчига ўшандоқ ажойиб нарсаларни яратган Холиқнинг қудрати чексиз эканлигини ўзига хос сифатда эслатади. Ана ўша нарсаларни яратишга қодир Зот кофирлардан ўч олишга ҳам қодирлигини таъкидлайди.“Бурж” сўзи русчада “Зодиак” дейилади. Бунинг тақдирга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу астрономия илмига боғлиқ гап. Астрологияга – фол очишга мутлақо алоқаси йўқ