Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар. Ҳозирги қишнинг кунларида қазо ёки каффорот рўзаларини тутиш мақсадида ҳар куни рўза тутса бўладими? Қазо ва каффорот рўзасини бирданига ният қилса ҳам бўладими? Саволим 2 та бўлиб қолганини одобсизликка буюрмайсизлар, чунки шу доирадаги савол бўлгани учун вақтларингизни тежашга ёрдам бериш мақсадида шундай қилдим. Аллоҳ рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Қазоси бор одамлар тутиши шарт. Қазо билан каффоратнинг ниятини жам қилинмайди. Шу ғанимат кунларда каффоратни тутиб олса, қолганларида қазоларини тутиб бораверади. Валлоҳу аълам.