Ассалому алайкум! Бемазхаб одамга эргашиб намоз ўқиса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Чунки ҳамма умра ёки ҳажга борганлар Каъбанинг имомига иқтидо қилади. Каъбанинг имоми мазҳабни тан олмайди. Ақийдада аҳли сунна вал жамоадан ҳисобланади. Валлоҳу аълам!