Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Саволларим бевосита қишлоқ хўжалигига боғлиқлиги учун иккаласини бирга жўнатяпман.
1. Кўпчилик деҳқонларимиз бир дарахтга бошқа бир дарахтни сопуғ қилишади. Натижада бир тупда 2 ёки ундан ҳам кўп мевали дарахт ҳосил беради.
2. Курк бўлган курка(индюк)га ўзининг тухумидан кўра товуқ тухуми кўпроқ кетади. Шунинг учун куркага товуқ тухумини бостиришади. Жўжа чиққанидан сўнг она курка товуқ жўжаларини етаклаб юради.
Қишлоқ хўжалигидаги фаолиятим давомида юқоридаги саволлар туғилиб қолди. Ушбуларни қўлласак бўлами?