Ассалому алайкум! Менинг танишим ёқилғи савдоси билан шуғулланади. Унга ёқилғини ташкилот ҳайдовчилари сотиб кетишади. Аслида ёқилғи машиналарга хизмат учун берилган, лекин ҳайдовчилар уни яширинча сотиб кетишади. Буни танишим ҳам яхши билади. Шундай иш қилиш мумкинми? Топган пули ҳаром эмасми?
Ва алайкум ассалом! Умуман мумкин эмас. Ўғирликка шерик бўлади. Валлоҳу аълам.