Ассалому алайкум! Жунуб инсон соч, тирноқ ёки бошқа тукларини олса бўладими? Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бўлаверади. Лекин афзали пок бўлиб олишдир. Чунки баъзи бир китобларимизда макруҳ ҳам дейилган.
حلق الشعر حالة الجنب مكروه و كذا قص الأظافيرظ كذا في الغرائبظ عالمكريه
Жунуб ҳолда тирноқ олиш, тукларни тозалаш макруҳдир. («Оламгирия»).
Юқоридаги матндан мутлақ, яъни макруҳи таҳримийлик тушунилади. Лекин қариналар(яъни бир ҳукмга далолат қилувчи омиллар) орқали макруҳи танзиҳийлик англанади. Валлоҳу аълам.