Ассалому алайкум! “Нажд еридан шайтон мугузи чиқади” деган ҳадисни кенгроқ тушунтириб берсангизлар. Ушбу ҳадис саҳиҳми? “Мугуз” дегани нима ўзи? Жавоб учун олдиндан ташаккур.
Ва алайкум ассалом!
Мугуз шох дегани.
حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ عَبْدِ اللهِ، حَدَّثَنَا أَزْهَرُ بْنُ سَعْدٍ، عَنِ ابْنِ عَوْنٍ، عَنْ نَافِعٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ قَالَ: ذَكَرَ النَّبِيُّ صلي الله عليه وسلم: «اللَّهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي شَأْمِنَا، اللَّهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي يَمَنِنَا». قَالُوا: وَفِي نَجْدِنَا؟ قَالَ: «اللَّهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي شَأْمِنَا، اللَّهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي يَمَنِنَا». قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ وَفِي نَجْدِنَا؟ فَأَظُنُّهُ قَالَ فِي الثَّالِثَةَ: «هُنَاكَ الزَّلَازِلُ وَالْفِتَنُ، وَبِهَا يَطْلُعُ قَرْنُ الشَّيْطَانِ». طرفه: 1037 - تحفة: 7745 - 68/9
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим, Шомимизга барака бергин! Аллоҳим, Яманимизга барака бергин!» дедилар. «Наждимизга ҳамми?» дейишди. У зот: «Аллоҳим, Шомимизга барака бергин! Аллоҳим, Яманимизга барака бергин!» дедилар. «Наждимизга ҳамми?» дейишди». Менимча, у зот учинчисида: «У ерда зилзилалар, фитналар бўлади. Шайтоннинг шохи ҳам ўша ердан чиқади», дедилар».(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Юқоридаги ҳадиснинг тасдиқи ўлароқ ҳозирги кундаги бемазҳаблик фитнаси ҳам Нажддан тарқалган. Валлоҳу аълам!