Ассалому алайкум! Кўпинча бамдод намозини ўқиш учун таҳорат қилмоқчи бўлганимда бурнимни бир тарафи битиб қолиб сув кирмайди. (Бир сафар чап тарафи бўлиши мумкин, бир сафар ўнг). Рентген қилиб ҳам кўрдим. Врач менда ҳеч қанақа касаллик йўқ деди. Қилган таҳоратим ҳисобга ўтадими?
Ва алайкум ассалом! Ўтади. Чунки таҳоратда бурунга сув олиш фарз эмас. Валлоҳу аълам!