Ассалому алайкум! Бизнинг дарахтлар экилган боғимиз бор. У ерда асосан олма, гилос дарахтлари ўсади. Ариқдан келадиган сув билан суғорамиз. Олма ва гилос ҳосилидан ушр бериладими? Берилса қандай тартибда бўлади? Меванинг 10/1 мева ҳолида бериладими ёки сотиб пулини берса ҳам бўладими?
Ва алайкум ассалом! Ушр берилади. Меванинг ўндан бирини, мева ҳолида ҳам, сотиб пулини ҳам бериш мумкин. Валлоҳу аълам!