Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис саҳиҳми?

15:27 / 13.10.2016 | Nomalum | 924

Ассалому алайкум! Пайғамбар алайҳиссалом бир ҳикоянинг хабарини берганлар. Биздан олдинги қавмлардан бирида бир киши бор эди. У одам наббош – қабр ўғриси эди. Яъни қабрларга келиб, уларни очиб, ичидаги кафанни ва маййит билан бирга дафн қилинган қимматбаҳо нарсаларни ўғирлар эди. Бу ўта оғир гуноҳлардан ҳисобланади. Шу одамнинг ўлими яқинлашганда, фарзандларини атрофига тўплади ва уларга: “Эй болаларим, агар мен ўлсам, мени ёқиб юборинглар! Кейин кулимни ҳовончада туйиб, майдалаб, шамол эсиб турган кунда тоғнинг тепасига чиқиб, кулимни ўша ердан сочиб юборинглар! Аллоҳга қасамки, агар Аллоҳ мени қайта тирилтиришга қодир бўлса, мени қаттиқ азоб билан азоблайди” деди. У одам ушбу гапни қаттиқ қўрқув ва ҳадик натижасида айтди. Қўрқувдан унинг ақли кетиб, нима деяётганини ўзи ҳам билмайдиган бир ҳолга келди. Тили ўзидан ўзиб кетди. Ўзи истамаса ҳам тилидан юқоридаги сўзлар чиқиб кетди. Чунки, Аллоҳнинг қудрати борасида шак қилиш куфр ҳисобланади. Аллоҳ барчамизни бундан асрасин! Пайғамбар алайҳиссалом қиссани давом эттириб шундай дейдилар: “Кейин фарзандлари оталари талаб қилган ишни қилишди. Аллоҳ таоло ерга унинг кулларини тўплашни буюрди ва у одам бус-бутун инсонга айланди. Оламларнинг Робби ундан “Эй бандам, бу қилган ишингни нега қилдинг?” деб сўради. Шунда у “Эй Роббим, Сендан қўрқиб қилдим” деди. Аллоҳ таоло унга “Бас, Мен сени мағфират қилдим” деди”. Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ юқорида ҳадиснинг шарҳида у одам мазкур гапни қаттиқ қўрқув туфайли гапирганини, ҳатто қўрқувдан ақлини йўқотганини, шунинг учун нима деяётганини ўзи билмайдиган аҳволга тушганини айтганлар. Ушбу ҳадис саҳиҳми? Агар инсон ҳақиқатдан ҳам ҳаёти сонггида ҳолис тавба қилиб вафот этса дўзахга кирмаслигига умид борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ҳадис саҳиҳ бўлиб, ҳамма саҳиҳларда келган. Инсон холис тавба қилса, Аллоҳ таоло кечиришини ваъда қилган.

حَدَّثَنَا مُوسَى، حَدَّثَنَا مُعْتَمِرٌ: سَمِعْتُ أَبِي، حَدَّثَنَا قَتَادَةُ، عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَبْدِ الْغَافِرِ، عَنْ أَبِي سَعِيدٍ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم ذَكَرَ رَجُلًا فِيمَنْ كَانَ سَلَفَ أَوْ قَبْلَكُمْ آتَاهُ اللهُ مَالًا وَوَلَدًا - يَعْنِي أَعْطَاهُ قَالَ - فَلَمَّا حُضِرَ قَالَ لِبَنِيهِ: أَيَّ أَبٍ كُنْتُ؟ قَالُوا: خَيْرَ أَبٍ. قَالَ: فَإِنَّهُ لَمْ يَبْتَئِرْ عِنْدَ اللهِ خَيْرًا - فَسَّرَهَا قَتَادَةُ لَمْ يَدَّخِرْ - وَإِنْ يَقْدَمْ عَلَى اللهِ يُعَذِّبْهُ فَانْظُرُوا، فَإِذَا مُتُّ فَأَحْرِقُونِي، حَتَّى إِذَا صِرْتُ فَحْمًا فَاسْحَقُونِي - أَوْ قَالَ: فَاسْهَكُونِي - ثُمَّ إِذَا كَانَ رِيحٌ عَاصِفٌ فَأَذْرُونِي فِيهَا. فَأَخَذَ مَوَاثِيقَهُمْ عَلَى ذَلِكَ وَرَبِّي، فَفَعَلُوا، فَقَالَ اللهُ: كُنْ. فَإِذَا رَجُلٌ قَائِمٌ، ثُمَّ قَالَ: أَيْ عَبْدِي، مَا حَمَلَكَ عَلَى مَا فَعَلْتَ؟ قَالَ: مَخَافَتُكَ - أَوْ فَرَقٌ مِنْكَ - فَمَا تَلَافَاهُ أَنْ رَحِمَهُ اللهُ». فَحَدَّثْتُ أَبَا عُثْمَانَ فَقَالَ: سَمِعْتُ سَلْمَانَ غَيْرَ أَنَّهُ زَادَ: فَأَذْرُونِي فِي الْبَحْرِ. أَوْ كَمَا حَدَّثَ. طرفاه:،  وَقَالَ مُعَاذٌ: حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ قَتَادَةَ، سَمِعْتُ عُقْبَةَ، سَمِعْتُ أَبَا سَعِيدٍ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم. 

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аввал ўтиб кетганлардан [ёки сизлардан олдингилардан] Аллоҳ мол дунё ва фарзандлар берган – яъни ато қилган – бир кишини шундай зикр қилдилар: «У ўлим ҳолатига тушганда фарзандларига: «Мен қандай ота бўлдим?» деди. «Яхши ота», дейишди. У: «Бу (банда) Аллоҳнинг ҳузурида бирор яхшилик жамғармади – Қатода: «захира қилиб олмади», деб изоҳлаган – Энди Аллоҳнинг ҳузурига борса, уни азоблайди. (Менга) қаранглар, ўлганимда мени куйдиринглар. Кўмир бўлиб кетганимда мени туйинглар [ёки майдаланглар]. Кейин бўронли шамол турганда мени(нг хокимни) сочиб юборинглар», деб, шундай қилишга улардан аҳду паймон олди. Роббимга қасамки, улар шундай қилишди. Сўнг Аллоҳ «Бўл!» деган эди, ўша киши қад ростлади-қолди. Кейин У Зот: «Эй бандам, бундай қилишингга сени нима ундади?» деди. У: «Хавфинг» [ёки «Сендан қўрқиш]», деди. Шунда уни Аллоҳнинг раҳмати қарши олди». 
(Ровийлардан Қатода айтади:) «Салмондан ҳам эшитдим, фақат у «Мени денгизга сочиб юборинглар»ни қўшимча қилди ёки шунга ўхшаш гап айтди». 
(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat