Ассалому алайкум! Нeгадир охирги вақтларда хонадонимиздан сира ҳам уруш-жанжал аримай қолди. Биз иложи борича Аллоҳни манҳажида яшашга ҳаракат қиламиз. Лeкин хонадонимизда файз-барака йўқ. Бу нотинчликнинг сабаби нима? Буни чора тадбирлари қандай?
Ва алайкум ассалом! Кираётган киримларингизга назар солинг. Ҳар бир нарсани ўз хусусияти бўлиб, ҳалол луқма инсонни ибодатга ва яхши ишларга ундайди. Акси унинг аксига ундайди. Хусусан поклик ҳукм сурган хонадонларда. Валлоҳу аълам!