Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илм ҳақидаги ҳадис

00:00 / 19.11.2016 | 1724

Ассалому алайкум! “Илм сурайё юлдизида бўлса ҳам уни форс кишилари олажак” деган ҳадис ўқидим. Имом Суютий ҳазратлари “бу ҳадисда Абу Ҳанифага ишора бор. Абу Ҳанифани боболари Афғонистонлик форсийлар бўлиб Ҳазрат Али розияллоҳу анҳунинг хизматларида бўлган” дебдилар. Шу ҳадис ишончлими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ушбу ҳадиснинг саҳиҳ эканига асло шубҳа йўқ. Уни имом Бухорий, Муслим, Аҳмад ва бошқалар ривоят қилишган. Қуйидаги матн ҳадиснинг имом Бухорий ривоят қилган лафзи: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг ҳузурларида ўтирган эдик, у зотга Жумъа сураси нозил қилинди: «...Ва ҳозирча уларга қўшилмаган бошқаларга ҳам...» «Улар кимлар, эй Аллоҳнинг Расули?» дедим. Уч марта сўралмагунича у зот жавоб бермадилар. Ичимизда Салмон Форсий ҳам бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам қўлларини Салмонга (елкасига) қўйдилар да, сўнг: «Агар иймон Сурайёда* бўлса ҳам, мана булардан бўлган кишилар [ёки киши] унга етишади», дедилар». •    Сурайё – Савр туркумидаги юлдузлар гуруҳининг номи. Ҳадиснинг баъзи лафзларида «Илм Сурайёда бўлса...» деб, яна баъзиларида «Дин Сурайёда бўлса…» деб келган. Баъзи уламолар ушбу ҳадисда айтилган форслар деганда, мутлақ форс диёрларидаги кишилар назарда тутилган дейишса, яна баъзилари айнан форс миллатига мансуб кишилар назарда тутилган дейишган. Илк Ислом фатҳлари даврида араблар асосан ғазот ва давлатни бошқариш ишларига машғул бўлиб, илм билан шуғулланишга бироз кам эътибор беришган. Айни шу даврда Исломга янги кирган миллатлар хусусан, форслар ва улардан бошқа ажамлар исломий ва бошқа илмларга қаттиқ бел боғлашган. Шу тариқа улардан барча илмлар бўйича етук олимлар етишиб чиққан. Бу ҳадисда ҳам айнан мана шу тарихий ҳақиқатга ишора қилинган. Имом Суютий ва бошқа уламоларнинг таъкидлашларича, шубҳасиз, ушбу ҳадисда имом Абу Ҳанифанинг фазлига ҳам очиқ ишора бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat