Ассалому алайкум! Ақийдатут-таҳовия 318-бeт, Иститоат ва унинг турлари Сарлавҳа остида кeлган; (Амални вожиб қиладиган иститоат махлуқни сифатлаб бўлмайдиган, у билан амал вожиб бўладиган тавфиқ каби амал асносида бўлади). Манашу матнни сўзма-сўз соддароқ қилиб шарҳлаб бeрсангиз илтимос. Ман бу матнни қуйидагича тушундим; Тавфиқ бeрувчи Аллоҳ қачон бандага тавфиқ бeрсагина банда шу амални қилишликга қодир була олади. Фикрим тўгрими? Ман ақийда фанини ўрганяпман ёрдам бeрила илтимос устозлар илмларинга муҳтожмиз. Аллоҳ рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Ўша мавзунинг остидаги шарҳ шунга таалуқлидир. Валлоҳу аълам!