Ассалому алайкум! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Яҳудийлар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлиндилар, Насоролар етмиш ёки етмиш икки фирқага бўлиндилар, Менинг умматим эса етмиш уч фирқага бўлинадир», дедилар.
Бошқа бир ривоятда:
«етмиш иккитаси дўзахда, биттаси жаннатда, у-жамоатдир» ибораси зиёда қилинган.
Ушбу уч ҳадисни Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Ушбу ҳадисда пайģамбаримиз,мазхабларни назарда тутганмилар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Мазҳаблар назарда тутилган эмас. Чунки ҳар бир мазҳабнинг охири қайсидир бир улуғ саҳобага бориб тақалади. Фирқа эътиқодда адашганлардир. Мазҳаблар эътиқодда бир-бирларидан умуман фарқ қилмайдилар. Валлоҳу аълам!