Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўттизинчи пора ҳали топилмаганми?

00:00 / 12.10.2009 | eski savollar | 2918
Ассалому алайкум, Шайх Ҳазратлари! Сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Бир ўтиришда беш маҳал намозни канда қилмайдиган бир дўстимиз айтиб қолди: эмиш-ки, Қуръони Карим 30 эмас 29 порадан иборат, ўттизинчи пора ҳали топилмаган эмиш ва қачон-ки топилса, осмон билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилар эмиш. У бундай маълумотни қаердан олди билмадим ва “осмон билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилади” деганда нимани назарда тутгани ҳам тушунарсиз қолди. Наҳотки шу сўзлар тўғри бўлса? Илтимос, шу ҳақида маълумот берсангиз. Сизга Аллоҳдан узоқ умр тилаб, саволимга жавоб кутиб қоламан. Жавобингиз учун аввалдан катта раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Беш вақт намоз ўқиган яхши. Аммо ушбуга ўхшаш гапларни айтиш гуноҳ. Билиб қўйиш керак ҳақийқат шулки, беш вақт намоз ўқиш ҳар хил гапларни гапиравериш ҳақини бермайди. Бу каби Қуръонга, динга ва шариатга оид гапларни фақат диний ўқишларни тамомлаб ҳужжат олган уламолар гапиради.- Сизнинг дўстингиз жуда ҳам катта ёлғонни гаприбди. Унинг гапини эътиборга олманглар. Бу гапни унинг ўзига ҳам, ўша ўтиришда бўлган бошқа кишиларга ҳам етказиб қўйинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat