Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр хотинининг хуфёна ишлари учун талоқ қилиши

00:00 / 24.10.2009 | eski savollar | 3533
Ассалому алайкум, Шайҳ хазратлари. Бошимга оғир мусибат тушиб, қийин аҳволда қолдим. Бу боши берк кўчадан чиқиш йўлини кимдан сўрашни билолмай, охир минг ҳижолат билан Сизга мурожаат қилишга жазм этдим. Балким, саволим авваллари кимдир томондан берилган, унга жавоб бергандурсиз. Лекин Сиздан илтимос, унга вақт ажратиб мукаммал ва узил-кесил жавоб берсангиз, токи бу менга кейинги ҳаётим учун дастур-ул-амал булсин.Мен 10 йилдан ортиқ жуфти ҳалолим билан яшадим. Ўртада фарзандларимиз бор. Тўғри, ҳаётимиз силлиқ, равон ўтди, дея олмайман. Лекин хар гал бир биримиздан узр сўраб, кечириб яшаб келганмиз. 1 ой аввал аёлимнинг мендан хуфёна молиявий ишлар қилаётгани маълум бўлиб қолди. У давлат ишида ишлайди, уйдан, ишга кетдим, деб чиқиб кетади. Бундай ишларга аралашганлигини мен ҳам, ота-онам ҳам сезмаганмиз. Бир неча ой давомида кимлар биландир олди-берди ишлар қилиб, катта қарзга ботиб қолибди. Бу ботқоқдан чиқиш йўлини топа олмай, жонига қасд қилди. Аммо Оллоҳнинг инояти билан тирик қолди. Бу ишлардан хабар топганимда, уни уйдан хайдаб юбордим. Ўз қилмишига яраша ўзи жавоб берсин, деб унинг қарзларни тўлашига ёрдам бермаслигимни айтдим. Авваллари ҳам 1-2 марта мен беҳабар пулли ишларга аралашганди. Тавба қилдим, кечиринг, дегани учун уйга киритган эдим. Шу гаплардан кейин ҳам яна бунданда оғирроқ гуноҳга қўл урганлиги учун у билан бундан кейин яшай олмаслигимизни, оиламиз буткул барбод бўлганлигини ўзига ҳам, ота-онасига ҳам айтдим.Бугун фарзандларимни ўз қарамоғимда олиб қолиб, кейинги ҳаётимни қандай бўлшини билолмай гарангман. Унинг шу аҳволга тушишида балки менинг ҳам айбим бордир. Балки уни ишлатмасдан уйда ушлаб туришим, кўчага чиқармаслигим керакмиди?! Уни аввалги қилмишига яраша уриб жазолашим лозиммиди? Лекин табиатан юмшоқ бўлганлигим мени бундай қиломаслигимга сабаб бўлди. Хуллас, уни уйга олиб келишимни ҳам, талоқ беришимни ҳам билолмай қолдим. Агар олиб келсам унинг қарзларини тўлай олмайман. Ўзига ташлаб қўйсам, фарзандларимнинг онаси, улар мени кечира олмайдилар.Шу ўринда мени қийнаётган саволларимни берсам:1. Айтган сўзларим сабабли талоқ тушадими? Идда муддати тугагунча уйимда сақлашим лозимми?2. Унинг мендан хуфёна ишлари оқибатида ҳосил бўлган қарзлари юзасидан мен жавобгар бўламанми?3. Фарзандларимни ўзим билан олиб қолишга ҳақлиманми?Муҳтарам хазрат! Менга маслаҳат беринг, тўғри йўлни кўрсатиб, аҳли дўзах бўлишликдан сақланишда ёрдам беринг! Кўп саволларга жавобда жонли мажлис ҳақида ёзгансиз. Агар менинг масалам ҳам шу каби бўлса, кимга мурожаат қилишим кераклигини айтсангиз.Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Илмингиз бундан ҳам зиёда бўлсин, умрингизга Аллоҳдан барака тилаб,Мухлисингиз.Оллоҳ Сиздан рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўзингиз намоз ўқийдиган масжид имомига мурожаат қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat