Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ижара бўйича

18:48 / 10.05.2022 | Farohiddin | 681

Ассалому алайкум! Биз ижарага қурилиш учун леса берамиз. 1 кун ишлатилгани учун маълум бир нарх қўйилган. Шуни биз бир одамга ижарага бердик. У одам нарсамизни 2 ойдан кейин қайтарди. Шунда биз 2 ойнинг ижарасини берасиз десак у одам мен бу нарсани 10 кун ишлатдим ҳолос, 10 кунни пулини бераман деди. Шу ҳолатда ким ҳақ. Биз 2 ой давомида лесани бошқа одамга беришимиз ҳамда ундан фойда кўришимиз мумкин эдику?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Кифоя” китобида бундай дейилган:

Агар ҳовлисини куч билан тортиб олганга: «Бўшатиб қўй, бўлмаса, ҳар ойга бунчага ижарага қўйдим», деса ва иккинчи тараф сукут сақласа, айтилган маблағ вожиб бўлади. 
Бу ҳолатда ҳовли эгасининг гапи ийжоб бўлади ва ғосиб — куч билан тортиб олувчининг тасарруфи кабул ўрнига ўтади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat