Ассалому алайкум! Мен оилалиман, бита фарзандим бор. Бир неча марта аёлим билан урушиб қолганимда унга "сени алмаштриб юборишим керак" ёки "алмаштриб юбораман" ва бир марта "агар чидамасангиз кетишингиз мункин" деганман ва аёлим кетмаган ва шунақа вазиятларда аҳмоқлик қилиб сўкинганман ҳам, бошқа урушган вазиятда нималар бўлганини эслай олмадик. Мени ўйлашимча бунданда жиддий гап сўзлар бўламган, лекин аниқ биламан "талоқ" деган сўзни ҳеч қачон ундай вазиятларда ишлатмаганман. Ҳозир бирга яшаймиз. Бизга нима маслаҳат бера оласиз шариятимизда нима дейилган?
– Ва алайкум ассалом! "сени алмаштриб юборишим керак" ёки "алмаштриб юбораман" деган бу сўзлар билан талоқ тушмайди. "агар чидамасангиз кетишингиз мункин" билан ҳам тушмайди. Талоқ тушиши учун айнан талоқ сўзини ишлатиш шарт эмас. Ажралишни, талоқ қўйишни ният қилиб айтилган жуда кўп сўзлар билан ҳам талоқ тушиб қолади. Валлоҳу аълам!