Ассалому алайкум! Набий алайҳи саломдан яхши одам ким дeб сўрашганда, Аллоҳни ва охират кунини эслатадиган одам дeган маънода ҳадис айтган эканлар. Шу ҳадисни тўлиқ кeлтириб ўтсангизлар. Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом!
عن عبد الرحمن بن غنم ، وأسماء بنت يزيد - رضي الله عنهم - أن النبي - صلى الله عليه وسلم - قال : " خيار عباد الله الذين إذا رؤوا ذكر الله ، وشرار عباد الله المشاؤون بالنميمة ، والمفرقون بين الأحبة ، الباغون البرآء العنت " . رواهما أحمد والبيهقي في " شعب الإيمان
Абдурроҳман ибн Ғунм Асмо бинти Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Аллоҳ бандаларининг энг яхшилари уларга қаралганда Аллоҳ ёдга тушадиган, Аллоҳ бандаларининг энг ёмони эса чақимчилик қилувчи, дўстлар орасини бузувчи ва яхшиларга ёмонлик тиловчилардир” дедилар. Имом Аҳмад ва Байҳақийлар ривояти. Валлоҳу аълам!