Ва алайкум ассалом! Ҳамма ўз ҳиссасини ажратилганда ҳар бирига нисоб миқдордан тегса ёки бири кўпроқ оладиган бўлиб, нисоб миқдорига эга бўладиган бўлса, ўшанга закот вожиб бўлади. Онанинг 34граммидан вожиб эмас, ўғилларнинг 10милион ва 8 милионлик молдан вожиб эмас. Айтилган пул ва тиллолар бир кишиники бўлиб, боқилган моллар ҳам сотиш учун олинган бўлса ва бу пуллар бир йилдан буён қўлида бўлса умумий қийматининг қирқдан бирини (2.5 %) закот қилиб берасизлар. Валлоҳу аълам!