Ассалому алайкум! Балиқ ҳалқумни ҳалоллайди Рўзадан олдин ейиш керак деб икки ишчимиз сўз талашиб қолишди. Бири “бу бўмаган гап балиқ ҳалоллиги рост лекин ҳалқумни ҳалоллаши бўмаган гап” деб айтди ва сизлардан шу саволга жавоб беришингизни илтимос қилишди. Олдиндан раҳмат сизларга.
Ва алайкум ассалом! Ҳалқумни, инсон ўзи ҳаромдан сақланиб ҳалол қилади. Бўлмаган гап деган киши тўғри айтибди. Бу каби гаплар овқатларни ажратиб олиш яҳудийларда бўлар эди.
كُلُّ الطَّعَامِ كَانَ حِلاًّ لِّبَنِي إِسْرَائِيلَ إِلاَّ مَا حَرَّمَ إِسْرَائِيلُ عَلَى نَفْسِهِ مِن قَبْلِ أَن تُنَزَّلَ التَّوْرَاةُ قُلْ فَأْتُواْ بِالتَّوْرَاةِ فَاتْلُوهَا إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ
93. Таврот нозил қилинишидан олдин Исроил ўзига ҳаром қилгандан бошқа ҳамма таом Бану Исроилга ҳалол эди. «Агар ростгўйлардан бўлсангиз, Тавротни келтириб, ўқинглар», – деб айт! ("Тафсири ҳилол" китобидан “Оли Имрон” сураси). Валлоҳу аълам!