Ассалому алайкум! Аёл киши ҳам талоқ қилдим деса талоқ тушадими?
Ва алайкум ассалом! Эр “ўзингни ўзинг талоқ қилиб ол ёки хоҳласанг ўзингни талоқ қил” деб ҳуқуқ берса ва ўша вақтнинг ўзида “талоқ қилдим” деса талоқ тушади. Булардан бошқа суратда аёл эрини талоқ қилса, талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!