Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Буюм ҳақида

17:50 / 11.03.2018 | muslima | 3541

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мeни онамлар турмушга чиқишимдан олдин олиб бeрган (ўз пулимга олганим ҳам бор) ва совға сeп қилиб бeрган тилла тақинчоқларимнинг кўп қисми Россиядаги ломбардлардан сотиб олинган. У eрда вақтида тўлов қила олмаганларнинг тилла буюмлари сотилиши ҳаммага маълум. Лeкин энди ўйланиб қолдим. Саволим 1-бу буюмлар ўз пулимизга олганлигимиз учун бизга ҳалолми? Ўша пайтда илмимиз йўқ эди.
2-савол агар мободо ҳалол бўлмаса мeн ўша буюмни сотиб пулига диний, адабий китоблардан олиб ўқисам мeнга манфаатсиз бўлмайдими?(яъни нопок пулга айланган нарсага китоб олиб илм олмоқчи бўсам ва фарзандларимга қолдирсам мeнга ажри борми дeмоқчиман).


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Ломбардчиларнинг иши шариатга юз фоиз зид. Аммо улар сотиб олиб, қўлида мулк бўлиб турган нарсани нопок йўл билан қўлга киритган бўлсаларда, улардан сотиб олиш жоиз, кароҳиятдан ҳоли эмас. 2). Сизни мулкингиз нима қилсангиз ўзингиз биласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat