Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо қилишда ширк келтириш

09:41 / 15.03.2018 | Салават | 5530

Ассалому алайкум! Баъзида зиёрат сабаб ёки бир ибодат сабаб Баҳовиддин Нақшбандий зиёратгохига ёки бошқа бир зиёратгохларга бориб қоламиз. Шунда тўпланиб турган одамлар орасида бир ёши катта инсонни дуо қилиб турганини кўрамиз. Шунда биз хам шу дуога қўл кўтариб турамиз, лекин баъзида шу дуо охирида «фалонча бобони рухлари қўлласин, фалонча бизга ёр бўлсин» деган сўзларни эшитиб қоламиз. Шу пайтда шариат нимани буюради? Дуони тарк этиб кетсак хурматсизлик, агар бунча одам орасида бундай деманг десак фитнага сабаб бўлиб қолмаймизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ундай ўринда дуони тарк қилиш ҳурматсизлик эмас, Аллоҳ буюрган ишни қилиш бўлади. Имкони бўлса ҳаммани ичида бундай дейиш шариатга зид эканлигини уқтириб қўйиш керак. Аллоҳ таоло инсонлар бу дунёда тушиши мумкин бўлган барча ҳолатларни билгани учун ўша ҳолатнинг ҳар бирида фақат Ўзигагина мурожаат, муножот ва дуо қилсинлар учун оятларда ва пайғамбарининг тилидан ҳадисларда Ўз сифатларини баён қилган ва сўрашда Ўзига ҳеч нарсани шерик қилмасликка буюрган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat