Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари россияда бирга ишлайдиган бир достим савол бериб қолди. Зинодан сақланиш учун биринчи ҳотиндан яширган ҳолатда иккинчи ҳотинни никоҳига олиб яшаса боладими? Мен унга биринчи ҳотиндан яшириб иккинчи ҳотинга уйланилмайди агар уйланган тақдирингда ҳам иккинчи ҳотининг биринчи ҳотининг билан тенг ҳуқуқли болади, фақат шаҳвоний ҳирсни қондириш учун уйланилмайди ва яна мусилмон киши озга диндаги аёлга уйлана олмайди никоҳ мусилмон кишиларга оқилади дедим. мен унга жавоб беришда бирор ҳатоликга ёл қоймадиммикан деб сизга мурожаат қилаяпман. илтимос иложи болса тезроқ жавоб берсангиз агар мен у достимга нотогри жавоб берган болсам ҳатоимни тузатишим керак. жавоб учун олдиндан раҳмат.