Ассаламу алайкум ҳурматли Устоз. Оилалиман, уйда ба'зида айтишиб қолиш, урушиш булади, ба'зида қупол сузларни ишлатаман. шундан кунглим г'аш булиб никоҳни қайта уқитсам деб қоламан. оилали одам ҳар ҳар замон аёли билан никоҳ уқитиб турса буладими? Жавоб учун олдиндан ташаккур, Аллоҳнинг паноҳига.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Қўпол сўз билан талоқ тушмайди. Мусулмон одам оиласида ширин сўз бўлади. Қайта никоҳни аниқ бир ёки икки талоқ тушгандан кейин ўқитилади. Тахмин билан ўқитилмайди.