Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талок куймай кетди.

00:00 / 19.05.2010 | eski savollar | 2908
Ассалому алайкум хурматли Шайх хазратлари!Шошкалоклик билан кетма-кет килган хатоларим, охири сизга мурожат килишга мажбур килди.Ёшликда адашган кизлардан бири эдим. Бокира эмасман. Лекин мана энди, Алхамдулиллох, деярли икки йилдан бери Исломдаман.Якинда бир мусулмон йигит менга харидор чикди. Унга бор гапни айтдим. У барибир менга уйланишга карор килди. Факат туйгача учрашиб туришимизни суради. Мен бу иш шариатга тугри келмаслигини айтиб, рози булмадим. Шунда факат учрашиш учун туйдан олдин никохдан утдик. Кейинчалик эса нафсимиз устун келиб жинсий алокада булдик. Вакт утган сари биз келишолмай, бир биримиздан совиб колдик.Хатто у бир неча марта мени талок килмокчи эди. Ва бир куни "сенга уч талок" деди хам. Эртаси куни мен унга бир нарсасини кайтаришим учун учрашганимизда ярашдик. У баъзи бир уламоларнинг, бир утиришда уч талок деса бир талок тушади деганларига караб шундай иш тутган экан. У менга нимагадир ундан кейин хеч качон хеч кимга эрга тегмаслигим тугрисида Аллохнинг номи билан касам ичирди. Ярашганимизни билган онам катъиян норози булдилар. Кузимни очиб хато килганимни англадим. Ундан, мендан рози булишини ва талок килишини сурадим. У эса " Талок килмайман, бошка йулингдан чикмайман, телефон хам килмайман, ёлгиз юравер, хохласанг олти ойдан кейин мени дон-дараксиз йуколди деб талок килавер узингни. Сени Аллох лаънатласин!" деди.Нима булганда хам у билан бошка яшаш ниятим йук. Энди Аллох таоло уртамизда энг олий хакам. Вокеа хунук, уятли булсаям, ёрдамингизни сурайман. Тугри йулни курсатинг илтимос .Уша у куйган уч талок тушган булса, унда биз ярашганимиз зиноми? Агар бир талок булиб ярашиш мумкин булган булса, унинг охирги гапини хисобга олиб олти ойдан кейин талок килсам буладими? Бунда бир муаммо, унинг турар жойини биламан. Дараксиз йуколди деб хисоблаш тугрими? Ёки у олти ойдан кейин менга талок килиш хакини берди деб хисобласа буладими? У менга хали махр бермаган эди, шу махр эвазига узимни хозир талок килсам дурустми? Унинг менга айтган лаънати учун талок уз узидан тушмайдими?Ва охиргиси, ичган назр касамимга амал килмай каффоратини тулаб, ёки маблагим етмаса уч кун руза тутсам буладими?Саволларим купол, ноурин булса узур сурайман.Жавобингизни интизорлик билан кутаман. Олдиндан рахмат, Аллох таоло барчамизга рахм килсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Чалкаш вазият пайдо бўлибди. Турар жойи таъйин одамни дараксиз йўқолди деб бўлмайди. Олти ойдан кейин сизга талоқ қилиш ҳақини берди деб ҳисобласа бўлади. Қасамни бузиб, каффорат тўлашингиз ёки уч кун рўза тутишингиз мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat