Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан бир ярим йил аввал оилавий етишмовчилик сабаб жанжаллашиб қолган эдик. Ишламас эдилар, мени топганим рўзғорга, икки нафар боламнинг еб-ичишию кийим-бошига етмайди. Улар уйда ётиб, топканимни еб-ичиб ётаверар, қайнонамга айтсам ўғилларининг ёнларини олиб “эрини боққан битта сенми, нима бўпти боқасан-да, буни уйида яшаяпсан-ку” деб дағдаға билан ўғлини ўз уйларига олиб кетдилар. Шу билан қайтганлари йўқ. Хотини, фарзандларига меҳри бўлмаса, виждон, иймондан хабари бўлмаса, ҳатто номоз ўқишимга қарши бўлса. Бир жойда ўқигандим: эркак аёлидан тўрт ойдан зиёд хабар олмаса аёлнинг ажрашишга хаққи бор, деб ёзилибди. Қариндошларим ажрашишимга қарши. Ўз истагим билан ажрашсам бўладими? Ҳаққим борми?
– Ва алайкум ассалом! Талоғингизни олмагунингизгача бошқа эрга тега олмайсиз. Талоқни олиб, иддангизни чиқариб кейин бошқага турмушга чиқишингиз керак. Бу шариат буйруғи. Валлоҳу аълам!