Ассалому алайкум! Мени телефон номеримга кимдир 15000 сўм ташлади. Ҳеч ким адашиб ташлабман деб телефон хам қилмади. Компанияга телефон қилиб сўрасам кимлигини аниқлашни иложи йўқ деди. Буни хукми қандай. Бу пул мен учун халолми?
- Ва алайкум ассалом! Ўша одамнинг номидан мискинларга эҳсон қилинг. Мабодо эгаси топилса берасиз. Валлоҳу аълам!