Ассалому алайкум! Устозлар, ўртоқларим билан кўп ҳолларда бирга намоз ўқиймиз. Намозни бошлаганимизга 2 йил бўлди алҳамдулиллаҳ. Фарз намозларини ҳам суннат намозини ҳам бир биримизга ҳалақит бермай дилда ўқиймиз. Кейин билсам фарз намозлари қироат билан ўқилар экан. Орамиздан бир киши имом бўлиб, қолганлар унга иқтидо қилсинми ёки аввалгидек дилда ўқийликми?