Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, жавобингиз жуда муҳум. Мен савдо соҳасида ишлайман. Бир одамдан ҳар куни маҳсулот олиб сотаман ва кунда эски маҳсулот пулини бериб, янги маҳсулот оламан. Бир оз вақт ўтиб телефон орқали пулингиз кам чиқди, дейишади. Ваҳоланки, мен пулни санаб берган эдим. Саволим шуки, кам чиққан пулни яна қайтиб тўлайми ёки бермайми? Бермасам қарздор бўлиб қолмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Улар кам чиқди, демайдиган қилиб беринг. Валлоҳу аълам!