Ассалому алайкум! 1. Бизни ишхонада асбоб-ускуналар(инструментлар)ни рўйхатга олиш жараёни кетмокда эди. Шунда устамиз(мастеримиз) 10 тача кичик асбобларни “рўйхатга киритиш шартмас, уйларингга олиб кетаверинглар. Булар олдинги участкамиздан олиб келинган, муддатиям ўтиб кетган”, деб уйга бервордилар. Аслида ҳам янги асбоблар бизга етарлича берилган. Бу эскиларни умуман ишлатмаймиз. Фақат ортиқча жой олиб ётади. Юқорида айтилганлар ортиқча, ҳам эскирган. Уларни шу корхонада бошқа участкада ишлаганимизда берилган. Шуларни уйга олиб кетиб ишлатишимиз мумкинми? 2. Шу ишхонамизда эскирган ва бошқа бизда қўлланилмайдиган, лекин маълум бир миқдорда қуввати бор аккумуляторларни яроқсиз(утилизация)га топширамиз. Устадан сўраб мана шундай аккумуляторлардан 5 тасини уйга олиб кетиб ишлатсак бўладими? Шу иш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! У кимнинг мулки бўлса ўша беришга ҳақли бўлади. Мабодо чиқиндига ташланишга ҳукм қилинган бўлса уни олиб ишлатиш мумкин. Валлоҳу аълам!