Ассалому Алайкум шайх хазратлари сизга динга да'ват хақида 3 та саволим бор эди:1. Мен о'зга динлар о'заро аралашган жойда ишлиман. Яқинда ишхонада бир до'стим бн гаплашиб турган эдик ва ёнимизда бир христиан дини вакиласи ҳам бор эди. То'сатдан до'стим шунда о'ша христиан дини вакиласига сен до'захга тушасан деб қолди. Агар ишонмасен мана ундан со'ра деб, до'стим мени ко'рсатди. Мен до'стимнинг бундай, то'сатдан бундай дейишини кутмаган эдим ва мен билмайман деб суҳбатни тарк этдим. Мен қандай қилиб ҳа сен до'захга тушасан дейман. Да'ват бундай қилинмайдику. Мени шу вазиятда билиб туриб ёлг'он гапирганим иймонимга та'сир қилмайдими, ко'нглим г'аш, ҳа айтканча шундан со'нг христиан дин вакиласи нимага деб со'ради ва суҳбат давом этаётганда мен қайтдим, шунда до'стим Аллоҳ ислом динидан бошқа динни қабул қилмаслигини айтди, шунда суҳбатга ян бир бола қо'шилди... Натижаси христиан дини вакиласини ҳафа қилиб қо'йишди, ко'нглини ог'ритиб қо'йишди... балким шуни о'йлаб мен билмадим дегандирман, билмадим. Бу бн мени иймонимга зарар етмайдими? 2. Умуман шу вазиатда мен қандай ё'л тутишим керал эди?3 Умуман агар шу каби аралашган дин вакиллари о'ртасида биз мусилмонлар қандай ё'л тутишимиз керак. Қиёматда улар нега менга айтмагансан Ислом дини ҳақ эканлигини ,деб биздан нолишмайдими. Бизни вазифамиз нимадан иборат улар бн о'заро муносабатларда. Бу ҳақда динимиз нима дейди ? Аллоҳ сиздан рози бо'лсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Мулойим услуб билан тушунтириш керак. Сиз, билмайман, дейиш ўрнига буни алоҳида тушунтириб бераман, деганингизда яхши бўлар эди. Иншааллоҳ, иймонингизга таъсири йўқ. Аммо хижолатли бўлади.